Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мурожаат ва ижро| Сектор раҳбари бошчилигида аҳоли мурожаатлари асосида белгиланган вазифаларни амалга ошириш тадбирлари давом этмоқда

×

 2023-02-06 13:02:08    262

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов масъуллар билан бирга бугун "Кўкдўппи" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли учун яратилган шароитларни ўрганди.

"Кўкдўппи" маҳалласининг Истиқлол кўчасида ҳудуд фуқаролари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тинглади. Ушбу кўчада яшовчи Акбарова Шаходатхон аянинг уйининг девор қисмини қайтадан қуриб бериш масаласидаги мурожаати юзасидан ҳомийлар жалб этилган ҳолда 10 млн. сўм моддий ёрдам берилди. Туман ҳокими девор қурилиши ишларини тезлаштириш учун маҳалла депутати, фаоллари Ободонлаштириш бўлимига вазифалар белгилаб берди.

Шунингдек туман ҳокимининг топшириғига кўра, Шаходатхон аянинг фарзанди Акбаров Нодирбекка ўз истакларини инобатга олган ҳолда ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан субсидия асосида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур анжомлар олиб берилиб, оиланинг даромад манбига эга бўлишини таъминлаш чоралари кўрилди.

Аҳоли мурожаатлари асосида белгиланган вазифаларни амалга ошириш тадбирлари давом этади.