Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурожаат ва ижро |"Чеккўприк" маҳалласидаги бугунги ўрганишларда ҳудуд аҳлининг бир қатор муаммоларига ижобий ечим топилди
2023-02-06 13:02:55 253
Бугунги кунда секторлар кесимида туман бўйлаб, аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш, сектор, туман, вилоят ва республика кесимида уларни хал этишга қаратилган хонадонбай хатлов жараёнлари олиб борилмоқда. Туман раҳбари масъуллар билан биргаликда "Чеккўприк" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, маҳалла инфратузилмаси, ободонлаштириш тадбирлари ва аҳоли учун яратилган шароитларни ўрганди.
Маҳалланинг “Гулобод” кўчасида ҳудуд фуқаролари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида Гулобод кўчасида Худойбердиева Гулнозахоннинг хонадонида бўлиб, 3 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги уй-жойи таъмирига муҳтожлиги аниқланди.
Туман раҳбари бошчилигида соҳа мутахассислари, маҳалла депутати, тегишли масъуллар бириктирилиб, 2 хонали уй-жой қуриб битказиш белгилаб олинди.
Шунингдек фуқаронинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаига эга бўлиши учун шароит яратиш мақсадида тикув машинаси олиб бериладиган бўлди.
Дастур доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, талон-торож қилиниши, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг сифатсиз бажарилиши каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллада олиб борилаётган ишлар кўздан кечирди. Мутасаддиларга ишларни сифатли ва тез фурсатда якунлаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Маҳаллада 2 млрд. 151 млн. сўм маблағ эвазига 11.5 км. ичимлик сув тармоғи тортиш, 1 та сув минораси ўрнатиш, 1 та сув қудуғи қазиш, 1 та сув насос ўрнатиш ҳисобига 524 та хонадонда 2 196 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Бугунги кунда жараён давом эттирилиб, қазиш, тармоқ трубалари ўрнатиш, монтаж ишлари олиб борилмоқда.