Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Янги маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган йилда 5000 метр ички йўллар таъмирланган бўлса, жорий йилда эса 6000 метрдан зиёдроқ ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилади

×

 2023-02-06 13:05:14    280

PDF yuklash
Chop etish


Бунгача маҳалланинг Истиқлол, Ёшлик, Сурпа, Кимсанобод, Қувонч кўчаларида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 1.6 км қисмига шағаллаштириш, дастурлар асосида 3 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 2.9 км астфальтлаш, 700 метр цемент-бетон қопламали йўллар ётқизиш, 1 дона 100 кВт қувватга эга трансформатор пункти, 160 дона бетон таянч устунлари ўрнатиш, 300 метр ёпиқ кабеллар тортиш ишлари амалга оширилди.

Давлат раҳбарининг қарорига асосан Янги маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Ёшлик", "Шодлик 2", кўчаларининг 6 км, қисмида асфальтлаш жараёни бошланди. Ҳозирда ушбу кўчаларда шағаллаштириш, текслаш ишлари олиб борилиб, йўллар асфальт ётқизишга тайёрланмоқда. Сурпа қишлоғидаги темир йўл кесишмасида автомобил йўли учун кўприк қуриш ишлари ҳам режалаштирилган.