Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида ижтимоий соҳа объектлари, хусусан қуёш панеллари билан таъминланган умумтаълим мактаблари сони 7 тага, тиббиёт муассасалари сони 3 тага етди.

×

 2023-02-11 11:28:50    256

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Фурқат туманидаги мактабларда қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Жумладан "Қушчи" маҳалласида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабига 150 млн. сўм маблағ эвазига 540 вт ли жами 28 дона қуёш панели ўрнатилган бўлиб, жами қуввати 15 кВт соатни ташкил этади. Бундан ташқари қуёш панелига уч фазали 20 кВт лик инвертор ўрнатилган.

Шу кунгача Фурқат тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4, 17, 23, 36, 37- сонли умумтаълим мактаблари, Баркамол авлод болалар мактабларига ҳамда "Чиркай" маҳалласидаги 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига, бундан ташқари туман тиббиёт билашмаси, 66-67-сонли оилавий поликлиникаларда ҳам қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилган.

Шунингдек жорий йилда тумандаги 2,8,13-мактабларга ҳам шу турдаги қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилган.

Бу орқали нафақат энергияни тежашга,  балки эртамиз эгалари бўлган ёшлар ҳамда педагогларимиз  узлуксиз интернет билан ишлашларига зўр имконият бўлди. Зеро, табиий ресурсларни тежаш ва оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.