Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Назм ва наво|Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина

×

 2023-02-14 16:59:15    284

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодимиз мероси – беқиёс маънавий хазина” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими вакиллари, маънавият ва маърифат маркази фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурлиги, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланиши таъкидланди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари, фолклор жамоалари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Алишер Навоий қаламларига мансуб ғазаллардан куй ва қўшиқлардан иборат концерт дастури йиғилганларга манзур бўлди. 

Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан барча ҳудудларда юбилей санаси кенг нишонланаётгани улуғ шоирга кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эҳтиромнинг ифодасидир.

Тадбирда Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди, қўшиқлар ижро этилиб, шоир асарлари асосида яратилган саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шеърият ва китобхонлик танловлари ўтказилди.