Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 16 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди

×

 2023-02-16 18:15:45    211

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани "Чиркай"  маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар мактабида ҳозирги кунда ишсиз аҳоли вакиллари, хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантларининг бандлигини таминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудида жойлашган 78 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари, корхона фаолиятини тўлиқ ёритувчи кўргазмалар ҳамда мавжуд бўлган жами 286 та бўш иш ўринлари билан қатнашишди.

Ярмаркада жами 102 нафар фуқаролар иштирок этиб, шундан 62 нафарини ёшлар ташкил этди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 16 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. 53 нафар фуқаролар чеварчилик ва ошпазлик гуруҳларига касбга ўқитиш учун юборилди.

Меҳнат ярмаркаси давомида 11 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат мухофазаси ва бошқа масалалар юзасидан керакли маслахатлар берилди.

Туманнинг барча ҳудудларида меҳнат ярмаркалари ташкил этиш режалаштирилган.