Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқатлик 30 нафардан зиёд ёшларга меҳнат анжомлари беғараз тарқатилиб, 8 нафар талабаларга контракт тўловларининг бир қисми қоплаб берилди

×

 2023-02-17 21:46:39    190

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Бугун ушбу эзгу ишлар давоми сифатида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Ёшлар дафтари"га киритилган ўғил-қизларнинг 32 нафарига қизиқишларига қараб бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, касбга ўргатиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида меҳнат қуроллари ва ўқув анжомлари тарқатилди.

Жумладан "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан 10 та тикув машинаси, 10 та мотокултиватор, 3 та мини печ, 4 та замонавий ноутбук, 1 та сув насоси, 3 та пайвандлаш ускунаси, 1 та девор тешувчи ускуна каби меҳнат қуроллари берилди.

Учрашув аввалида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ёш авлодни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Ёшларни бундай имкониятлардан албатта самарали фойдаланиб, ҳаётда ўз ўринларини топишига тавсия ва тилаклар билдирилди. 

Тадбир сўнгида ёшлар ва уларинг ота-оналари ушбу берилган имконият ва кўмак учун юртбошимиз ва халқимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Бундан ташқари 8 нафар талаба ёшларнинг контракт тўловлари, 2 нафар бемор ёшларинг даволаниш ҳаражатлари қоплаб берилган.