Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида“Обод қишлоқ” давлат дастурлари ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда мактабларда ўқувчиларнинг касб-ҳунарга ўргатиш учун яратилган шароитлар юзасидан "Очиқ мулоқот" ва "Пресс-тур" бўлиб ўтди

×

 2023-03-02 12:21:56    241

PDF yuklash
Chop etish


Туманда “Обод қишлоқ” давлат дастурлари ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда мактабларда ўқувчиларнинг касб-ҳунарга ўргатиш учун яратилган шароитлар туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида ОАВ вакиллари, журналистлар, маҳаллий блоггерлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида "Очиқ мулоқот" ўтказилди.

Дастлабки манзил "Бекобод" маҳалласида жойлашган "Абдулқаххор ота" зиёратгоҳи бўлди. Шу куни Зиёратгоҳда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар тадбирлари, ободонлаштириш ва яшил маконга айлантириш ишлари юқори савияда ўтказилди.



Зиёратгоҳ бўйлаб, ариқ ёқалари, хиёбон ва қуриган дарахтлар ўрнига 1000 га яқин манзарали кўчатлар қадалди. Эски дарахтлар парвариш қилиниб, таги оқланди, ариқ-зовурлар тозаланиб, сўлим масканга айлантирилди.


Пресс-тур қатнашчилари Зиёратгоҳда амалга оширилаётган ишлар борасида батафсил танишувдан кейин Янги маҳалласида жойлашган 37-мактаб томон йўл олди.


Пресс-тур қатнашчилари мактабда ўқувчиларининг касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.



Муассасада 10 дан зиёд касб йўналишлари, хусусан мебелчилик, замонавий тикувчилик, токарлик, темирчилик, боғдорчилик ва асаларичилик фаолияти амалий ўргатилиб, IT соҳаси билан биргаликда корейс ҳамда француз тилларини ўргатиш ҳам йўлга қўйилди.


Пресс-тур якунида журналист ва блоггерлар билан “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ ва шаффоф руҳда ўтган мулоқотда журналист ва блоггерларга аниқ статистик маълумотлар тақдим этилди. 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун  “Ғунча” ва “Чек чувалдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари танлаб олинган. Бугунги кунда 2 та умумтаълим мактаби қайтадан реконструкция қилинди. 1 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан барпо этилди. 1 та оилавий поликлиникада қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 20.4 км ичимлик тармоғи тортилди. Маҳаллаларда 43 км ички йўллар бўлиб, шундан 5 км йўллар цемент-бетон йўл тоифасига, 6 км ички йўлларда астфальтлаш, 31 км тупроқ йўлларга шағал ётқизилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 4 дона трансформатор, 5.7 км тармоқ тортиш, 153 дона таянч устунлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.


Ўтказилган пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.