Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳалла обод - юрт обод |Фурқат туманида ободонлаштириш ишлари авжида

×

 2023-03-06 15:44:22    225

PDF yuklash
Chop etish


Кўкламни орзиқиб кутган туманимиз халқи баҳор эшик қоқиб келиши биланоқ, ободонлаштириш ишларини аллақачон бошлаб юборганлар. Айни кунларда барча қишлоқ ва маҳалларарда, кўчалар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш, кўркамлаштириш ишлари қизғин паллага кирди.


Байрамлар, қутлуғ кунларни обод ва кўркам масканларда нишонлашга одатланган тумандошларимиз ҳашарлар уюштириб, дарахтларни буташ ва оқлаш, мевали ва манзарали дарахт ва гул кўчатларини экиш, ариқ-зовурларни тозалаш каби юмушларни
уюшган ҳолда бажармоқдалар.

Шундай эзгу ишларни амалга ошириш жараёнида маҳаллаларда сумалак сайли, чалпак ва кўксомсалар пишириш, "дарвешона" тадбирлари ҳам ўтказилиши миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни сақлаш ва ёшларни миллий қадрият ва маданиятимизга содиқлик руҳида тарбиялашга ҳам хизмат қилмоқда.