Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Расмий муносабат

×

 2023-03-09 08:46:39    201

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Фурқат тумани “Томоша” маҳалла фуқаролар йиғини Мевазор, Дўстлик кўчаларида янги асфальтланган йўл яроқсиз ҳолатга келиб қолгани хақидаги видеоматериал эълон қилинди.

Фурқат тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобил йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 49-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан Очиқ бюджет: “Менинг йўлим” лойиҳасида "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғини Мевазор кўчасининг 2.7 км қисми ғолиб деб топилиб, "Brij engineering" МЧЖ томонидан асфалтьлаштирилган. Мазкур лойиҳа дорирасида орттирилган маблағ ҳисобидан "Дўстлик" ҳамда "Шифокор" кўчаларининг 0.8 км қисми "Улуғбек қурувчи 1982" томонидан асфальтланган.

Дўстлик кўчаси "Улуғбек қурувчи 1982" томонидан совуқ об-ҳаво шароитида асфальтланганлиги ҳисобига сифатсиз бажарилганлиги сабабли қурувчи томонидан жорий йилнинг май ойида ўз маблағи ҳисобидан қайтадан асфальтланиши белгиланган.

Мевазор кўчасидаги асфальтнинг таъмирталаб қисми ушбу кўчада яшовчи томонидан эхтиётсизлик оқибатида емирилган бўлиб, аҳоли вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида кўчанинг емирилган қисми фуқаро томонидан таъмирланиши билдирилган.