Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 2 Users Statistics phone helpline


Умумтаълим мактабида 9 турдаги йўналишларда 100 га яқин ўқувчилар касбга ўргатилмоқда

×

 2023-03-13 17:41:35    233

Download pdf
Print out


"Янги" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 37-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни касбга ўргатиш ҳамда чет тиллари ўқитиш бўйича мактаблар директорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва тегишли масъуллар иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда касб-ҳунарга ўқитишни самарали ташкил этиш, синф хоналарининг махсус жиҳозланиши, касб йўналишлари хусусида бир қатор амалий тавсиялар берилди.

Ҳусусан 37-мактабда мебелчилик, тикувчилик, асаларичилик, боғдорчилик, пазандачилик, токарлик устаси, пайвандлаш устаси, IT ва "креатив индустрия" касб йўналишлари  бўйича ўқитиш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари инглиз, корейс ҳамда француз тиллари ҳам ўргатилмоқда. Барча йўналишларда 100 га яқин ўқувчиларга касб кўникмаларини ўргатиш билан бир қаторда, хорижий тиллар йўналишида 75 нафар ўқувчилар ўқитилиб, C1 даражадаги сертификат олишларига эришилади.

Муассасанинг экин эр майдонида ўқувчиларга боғдорчилик сир асрорларини ўргатишга қаратилган 5 турдаги 6200 туб арча кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда.