Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Спорт бизни бирлаштиради” |Касб-ҳунар мактабида спорт мусобақалари ўтказилди

×

 2023-04-03 21:12:09    309

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Фурқат тумани касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида “Спорт бизни бирлаштиради”, “Спорт саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур мусобақалардан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш ва спорт-соғломлаштириш тадбирларида энг кучли иштирокчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш асосий мезон қилиб олинди.

Мусобақада касб-ҳунар мактабининг биринчи ва иккинчи босқич ўқувчилари спортнинг волейбол, мини футбол, шахмат, стол теннис, 100 метрга югуриш, узоқ масофага югуриш, тош кўтариш турларида куч синашдилар.

Мусобақада ғолиб бўлган ўқувчилар туман ҳокимлиги ва касб-ҳунар мактаби томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Маълумки, 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади. Мазкур тарихий воқеага туманимизда ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жойларда аҳолининг барча қатламлари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.