Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида "Аёллар дафтари"га киритилган 205 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, 272 нафар хотин-қизларга моддий ёрдам пуллари тарқатилди

×

 2023-04-03 21:12:46    334

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги 145-сонли қарорига асосан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида маҳаллалардаги аёллар хатловдан ўтказилиб, 6 та тоифа бўйича рўйхатлар шакллантирилди.

Хатлов якунларига кўра, "Аёллар дафтари"га киритишга тавсия берилган 3557 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича "Йўл харита"лар ишлаб чиқилиб,  халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессияларида тасдиқланди.

"Аёллар дафтари"га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш, касб-ҳунарга ўқиш истагидаги аёлларнинг 205 нафари маҳсус ўқув курсларда ўқитилди.

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаевалар иштирокида мазкур ўқув курсларни муваффақиятли тамомлаган, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларга имтиёзли банк кредитлари асосида 112 нафар аёлларга тикув машиналари етказиб берилди.

Хусусан, қутлуғ рамазон ойида ижтимоий ёрдамга муҳтож I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган, боқувчиси йўқ, қарамоғида ногирон фарзанди бор, тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли "Аёллар дафтари"нинг 3-4-6 тоифаларга киритилган 272 нафар хотин-қизларга 326.4 млн сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Туман раҳбарининг кўрсатмасига асосан, гуруҳ ногиронлиги бор бўлган хотин-қизларга Халқ банки АТ нинг сайёр кассалари орқали етказиб берилмоқда.

Маълумот ўрнида, касб-ҳунарга ўқитилган 205 нафар хотин-қизларга тижорат банклари томонидан тикувчилик, асаларичилик, паррандачилик, қандолатчилик каби йўналишларда имтиёзли банк кредитлари ажратиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.