Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Боку шаҳрида ўтказилган халқаро бокс турнирида фурқатлик боксчи олтин медални қўлга киритди

×

 2023-04-03 21:13:26    298

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 23 март - 2 апрел кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Ҳейдар Алиев-2023" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада 10 га яқин мамлакат боксчилари иштирок этишди. Мусобақа якунга кўра, турнирда 8 нафар иштирокчи билан қатнашган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси вакиллари 7 та медалга эга чиқишди.

Эътиборли томони шундаки, ушбу турнирда совриндорлар қаторида, Фурқат тумани спорт мактаби тарбияланувчиси, "Ингичка" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Паҳлавон Иброҳимов ҳам жой олган.

16 ёшли боксчи Паҳлавон Иброҳимов 57 кг вазн тоифасида Паҳлавон Иброҳимов турнирнинг финал босқичида россиялик рақибини 3 раундли жангда очколар ҳисобига мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритиб юртимиз байроғини яна бир бор юксакларга кўтарди.

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов секторлар раҳбарлари ҳамроҳлигида боксчиларни қутлаш учун спорт мактабида ташкилланган учрашувга ташриф буюрди.

Туман раҳбари ёш боксчининг эришган муваффақияти билан қутлаб, келгуси спорт баҳсларида янада улкан ғалаба ва зафарлар ёр бўлишини тилаб, эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида: Фурқат тумани спорт мактабида спортнинг 11 тури бўйича 1059 нафар спортчилар малакали спорт мураббийларидан спортнинг сирларини ўрганмоқда. Тарбияланувчилардан 30 нафари Ўзбекистон чемпионатида, 4 нафари Осиё чемпионатида, 4 нафари Жаҳон чемпионатларида муносиб қатнашиб юртимизни дунёга танитишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.