Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида саховат тадбирлари давом этмоқда

×

 2023-04-07 21:47:50    298

PDF yuklash
Chop etish



Давом этаётган муборак Рамазон ойида Фурқат туманининг барча масканларида ижтимоий кўмакка муҳтожларга мурувват кўрсатишдек хайрли амаллар кенг қулоч ёйган. 

Барча маҳаллаларда ташкилланаётган саховат тадбирлари ва йўқловларда ёши улуғ кексалар, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оилалар вакилларига мурувват кўрсатилиб, кўнгилларга шодлик улашилмоқда.

Сектор раҳбарлари, барча даражадаги мутасаддилар, маҳалла фаоллари ана шундай саховат тадбирларида иштирок этиб келмоқдалар.

Йўқлов давомида дуога қўл очган халқимиз вакиллари юрт тинчлиги, ободлиги йўлида хизмат қилаётган барча хизматчиларни хақларига дуо қилиб, хурсандчилигини билдирмоқдалар.

Эзгу фазилатлар ойида туманнинг ҳар бир гўшасида шу каби хайрли амаллар бардавом.