Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ташаббус натижасида "Шойимбек" маҳалласининг 3 минг 655 метр ички йўллар астфальтланди

×

 2023-04-12 14:52:13    281

PDF yuklash
Chop etish


"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи босқичида "Шойимбек" маҳалласининг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари 4 270 та овоз билан ғолиб деб топилган.

"Фуқаролар ташаббуси" жамғармасидан 1 млрд 200 млн сўм маблағ эвазига "Шойимбек" маҳалласининг Янги замон, Юқори Шойимбек, Туркистон, Устозлар, Ёшлар кўчаларининг 3655 метр қисми астфальтланмоқда.

Маълумот ўрнида: Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи босқичида 8 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлиб, жами 9000 метрга яқин ички йўлларни астфальтлаш ишлари олиб борилган.

Жорий йилги "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг биринчи босқичида дастлаб 4 та лойиҳа ғолиб деб топилганлигини хабар берган эдик. Давлатимиз раҳбарининг 10.04.2023 й. кунги  ПҚ-117-сонли қарори асосида "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратиладиган бўлди. Хусусан, туманимиздан ҳам яна қўшимча 11 та лойиҳа ғолиб деб топилди.