Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги старт олди

×

 2023-04-13 05:01:12    300

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фурқат тумани "Навбаҳор" маҳалласида жойлашган марказий ўйингоҳда футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мусобақанинг дастлабки босқичида тумандаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 16-30 яшар ёшлар вакилларидан иборат жамоалар иштирок этмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги ва давлат хавфсизлик хизмати вакиллари қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади. Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, иштирокчиларни бугунги спорт байрами билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси асосида ташкилланган мусобақаларнинг туман саралаш босқичлари апрел-май ойлари давомида ўтказилади.