Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“KIUF олимпиадаси”нинг вилоят босқичида 3 нафар фурқатлик ўқувчилар ғолибликни қўлга киритиб, муддатдан аввал талаба бўлишди

×

 2023-04-14 08:22:21    333

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуқсиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида қўшимча республика ва халқаро, шу жумладан нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш белгиланган. 

Фарғонадаги KIUF университети ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорликда 3 йилдан буён умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида математика, кимё, физика фанлари бўйича “KIUF олимпиадаси” ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 13 апрель куни 11-синф ўқувчилари ўртасида Фарғонадаги Корея халқаро унверситетида “KIUF олимпиадаси”нинг вилоят босқичи ўтказилди. Олимпиаданинг вилоят босқичида Фурқат туманидан 9 нафар ўқувчилар иштирок этиб, 3 нафари ғолибликни қўлга киритди. Ўқувчилар Фарғонадаги Корея халқаро университетига грант асосида 2023-2024 ўқув йилига муддатидан олдин қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги Корея халқаро университетига қабул қилинган ўқувчилар 2 йил Фарғонада 2 йил Кореяда ўқишларини давом эттиради.