Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Фурқат тумани босқичи бўлиб ўтди

×

 2023-04-19 21:36:09    280

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан хорижий тилларни ўрганиш, ёшларни чет элдаги нуфузли олий таълим муассасаларига билим ва малакаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, умумтаълим мактабида 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб, ҳар бир туманда 2 та тил ва битта касб ўргатиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сонли қарори белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловнинг биринчи босқичи тумандаги 37-мактабда ўтказилди.

Ушбу танловда 35 та умумтаълим мактабидан 5 нафар ўқувчиларидан иборат терма жамоасининг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилди. Танловда жами 175 нафар ўқувчилар иштирок этиб, очиқ, ошкоролик, адолатлилик тамойиллари асосида ташкил этилди. Шунингдек, танловда иштирок этадиган ўқувчиларга барча шароитлар яратилди. Тест жараёнлари ўтказиладиган жойга видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, онлайн кузатилиб бориш имконияти яратилди.

Танлов низомига мувофиқ энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади ва танлов ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврин яъни туман босқичида 1-ўрин учун — 100 миллион сўм, 2-ўрин учун — 75 миллион сўм, 3-ўрин учун — 50 миллион сўм билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган 2022 йилда ўтказилган танловда 34-ИДУМ жамоаси 1-ўрин, 13-мактаб жамоаси 2-ўрин, 4-ИДУМ жамоаси 3-ўринни қўлга киритиб, Президент совринига сазавор бўлишган эди.