Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мурожаат ва ижро | Кичик янгилик яна бир оиланинг мурожаати ижобий ҳал этилди

×

 2023-04-20 13:11:53    270

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, беморлар ҳолидан хабар олиш, фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.\


Бу борада айниқса, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарларига ана шундай фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз муддатида ижро этишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. 

Шу каби мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов “Кичик янги” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, эҳтиёжманд, беморларнинг ҳолидан хабар олди.


“Кичик янги” маҳалласида яшовчи Муборакхон Содиқова бир неча йилдан буён оғир ҳасталикни бошидан кечирмоқда. Ёғин-сочин кунларда уйининг томидан сув ўтади. Том қисмини ёпай деса, оиланинг топгани даволанишдан ортмайди.


Туман раҳбари оила вакиллари билан учрашиб, суҳбат қурди. Хонадон ва оиланинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди. Беморларга шифо тилаб, мурожаатларига асосан уйнинг том қисмини беркитиш учун 100 дона шифер маҳсулотлари етказиб берилди.   


“Оилавий шароитимиз оғирлиги сабабли яшаш хонадонимизни таъмирлашга имкониятимиз етмаётганди. Шу боис туманимиз ҳокимига мурожаат қилиб, уй-жойимни таъмирлаш учун ёрдам сўрадим. У киши мурожаатимни тинглаб, шу бугуннинг ўзида ҳомийларни бириктирган ҳолда 100 дона шифер беришди. Беминнат ёрдам учун туманимиз ҳокими ва ҳомийлик кўрсатган саховатпеша тумандошларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман” дейди Муборакхон Содиқова.