Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Саховат ойида 4 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилди

×

 2023-04-25 11:59:21    278

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча "Кармак" маҳалла фуқаролар йиғинида ташаббускорлар ва саховатпеша ҳомийлар кўмагида эзгу ишларринг давоми сифатида 4 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Тадбирда туман ҳокими бошчилигида туман фаоллари, тўй болаларнинг яқинлари, нуронийлар иштирок этдилар. Тантанали ўтказилган тўй тадбирида болалар ва уларнинг яқинларига эзгу тилаклар билдирилди. Шундан сўнг, саховатпеша ҳомийларнинг каттаю-кичик совғалари улашилди.

-Бугунги тўй нафақат мен ва ўғлим Бобуржонни, балки мен каби ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган оналарни, уларнинг фарзандларини қувонтирди, - дейди Г. Аҳмедова. - Президентимизнинг юртпарвар, халқпарварлиги боис фарзандларимизнинг кўнгиллари ўксимай улғаймоқда. Келажакда фарзандим комил инсон бўлиб шу юрт равнақига ҳисса қўшиши учун муносиб тарбия бераман.