Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида ўқув марказлари ва уларга жалб этилаётган ёшлар сони тобора ортиб бормоқда
2023-04-27 17:31:11 354
Бугун "Навбаҳор" маҳалласида янги ўқув маркази очилиб, уларнинг тумандаги сони яна биттага кўпайди. Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, муассаса вакиллари ва илм истагидаги ёшлар қатнашдилар.
Маҳаллий ёш тадбиркор қўл урган ташаббус натижасида ўқув марказида ёшларга кимё, биология, она тили, адабиёт, тарих, рус, инглиз, араб тиллари, ментал арифметика, математика ва физика фанларидан сабоқ бериш мақсад қилиб олинди.
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан ушбу марказ фаолиятини янада кенгайтириб, келгусида ўқув дастурларига яна қўшимча фанлар киритилиш режалари борлиги меҳмонларга маълум қилинди.
Туман ҳокими йиғилганлар ҳамроҳлигида ўқув марказида яратилган шароитлар билан танишиб, ушбу масканда билим олишни истаган ёшлар ва устоз-мураббийлар билан суҳбатлашди. Тадбиркорларнинг шу каби ташаббускорликларини эмин-эркин амалга оширишлари ҳамда ёшларни илм олишга бўлган иштиёқларини кенг қўллаб-қувватланиши юртимиздаги ислоҳотлар ва қулай имкониятлар натижаси эканлиги таъкидланди.