Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман марказидан олис ҳудуд бўлган "Ғаллакор" маҳалласида 80 та хонадоннинг томорқа суғориш имконияти яхшиланди
2023-04-27 17:31:40 350
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сонли қарорига асосан Фурқат тумани аҳоли томорқаларини суғоришга бўлган эхтиёжини яхшилаш мақсадида Фурқат тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тегишли дастур ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурга асосан Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида "Ғаллакор" маҳалла фуқаролар йиғини Янги ҳаёт кўчасида қудуқ бурғулаш ишлари амалга оширилиб, томорқа ерларини суғориш имконияти оширилди.
Натижада маҳалладаги 80 та хонадоннинг томорқадан унумли фойдаланиши, лозим даражада суғориш эхтиёжи қопланишига эришилди.
Маълумот ўрнида: Ушбу ишлар давоми сифатида "Бешоға", "Мустақиллик", "Янги", "Истиқлол" маҳаллаларида 6 та сув қудуғи қазилиб, 180 дан зиёд хонадонларда томорқани суғориш имконияти яратилиши режалаштирилган. Мазкур жараёнлар тегишли ўрганишлар ўтказилиб, ҳудудлар бўйлаб давом эттирилмоқда.