Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида яна бир "Меҳр дафтари"га киритилган ёшга давлатимиз раҳбари совғаси - квартира калити топширилди

×

 2023-04-30 23:08:50    282

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз томонидан юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани хеч кимга сир эмас. 

Бугун Қўқон шаҳрида фурқатлик Қизлархон Акбаровага Давлатимиз раҳбари совғаси – квартира калити топширилди. Қизлархон Акбарова Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган 1 хонали квартира калитини туман ҳокимидан қабул қилиб олди.


Янги хонадон эгасининг қувончлари бир олам, берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун чексиз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Бугунги кунгача Қ.Акбарова тумандаги "Яхши ният" массивида ажратилган кўп қаватли ижтимоий уйларнинг бирига жойлаштирилиб, ижара харажатлари қоплаб берилаётган эди