Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқатлик байдарка ва каное бўйича Осиё чемпионати ғолиблари тақдирланди

×

 2023-05-01 19:21:34    308

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 26-30 апрел  кунлари 12 дан ортиқ давлатнинг спортчилари иштирокида Самарқанд туманидаги сайёҳлик маркази ҳудудида жойлашган эшкак эшиш каналида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида байдарка ва каноеда эшкак эшиш, шунингдек, параканое бўйича Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, ушбу мусобақаларда совриндорлар қаторида фурқатлик 4 нафар ёшлар ҳам бор.

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Осиё чемпионларини қутлаш учун ташкилланган учрашувда тўпланди.

Чемпионларни устоз-мураббийлари ва спорт мактаби тарбияланувчилари, аҳоли вакиллари иштирокида эришган ғалабалари эътироф этилди.

Спортчилар ва уларнинг ота-оналарига иззат-икром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, катталар ӯртасида 2 кишилик баҳсларда Камронжон Ахтамов 1000 метр ва 500 метр масофаларда биринчи бўлиб, 2 та олтин медални, 18 ёшли Хумоюнмирзо Мақсудов яккалик 1000 метр масофадаги баҳсларда 3-ӯринни эгаллаб, бронза медалини, 4 кишилик 500 метр масофадаги баҳсларда Асилбек Тӯхтаназаров 2-ӯринни эгаллаб, кумуш медални, ҳудди шу масофадаги баҳсларда Гуландон Иброхимова 1-ӯринни эгаллаб, олтин медал соҳибларига айландилар.