Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Президент соврини| Фурқат туманида "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг ғолиблари тақдирланди

×

 2023-05-02 19:42:17    284

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 19 апрел куни Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Фурқат тумани босқичи ўтказилган.

Тумандаги 37-мактабда ташкилланган танловнинг биринчи, яъни туман босқичида электрон платформада рўйхатдан ўтган 35 та умумтаълим мактабларининг ҳар бири 5 нафар ўқувчилардан иборат терма жамоаси хорижий тилларни билиш даражасини тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказдилар.  

Бугун эса ана шу танловнинг туман босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. 

Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирок этиб, кейинги йилларда юртимизда хорижий тилларни ўрганиш борасида янгича тизим шакллантирилганлиги, мактаб ўқувчиларини хорижий тилларни пухта ўзлаштириши учун кўрилаётган зарурий чоралар ҳамда мана шундай танлов ва лойиҳалар ўз мевасини бераётганлиги ҳақида сўз юритди. Ёшлар, уларнинг устозларининг келгуси ўқиш ва ишларида янада улкан зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирилди. 

Шу кунги маросимда танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган мактаблар белгиланган пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Унга кўра:1-ўринни эгаллаган 37-мактаб – 100 миллион сўм;2-ўринни эгаллаган 13-мактаб – 75 миллион сўм;3-ўринни эгаллаган 35-мактаб – 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган 2022 йилда ўтказилган танловда 34-ИДУМ жамоаси 1-ўрин, 13-мактаб жамоаси 2-ўрин, 4-ИДУМ жамоаси 3-ўринни қўлга киритиб, Президент совринига сазавор бўлишган эди.