Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Иккинчи жаҳон урушида Фурқат туманидан 2032 нафар киши қатнашган...

×

 2023-05-08 20:07:19    161

PDF yuklash
Chop etish


Иккинчи жаҳон урушида Фурқат туманидан 2032 нафар киши  қатнашган бўлса, атиги 220 нафари эсон-омон қайтиб келган холос...  Афсуски, бугунги кунда уларнинг барчаси бу ёруғ оламни тарк этган.

Бугун Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман марказидаги Хотира майдонида иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган боболаримиз хотирасини ёдга олиш маросими ўтказилди.

Маросимда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида барча секторлар раҳбарлари, Мудофаа, Ички ишлар ходимлари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида барча иштирокчилар Хотира майдонига гулдасталар қўйдилар. Шаҳид бўлган жангчилар ва барча ўтганларга бағишлаб, Қуръон оятларидан ўқилиб, дуо қилинди.