Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманидаги маданият марказлари қошида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгаракларининг ҳисобот концерти ўтказилди

×

 2023-05-12 20:51:56    168

PDF yuklash
Chop etish


Фуркат тумани маданият ва туризм бўлими тасарруфида 4 та маданият маркази фаолият олиб боради, ушбу маданият марказлари қошида санъатнинг турли йўналишлари бўйича 20 дан ортиқ бадиий ҳаваскорлик  тўгараклари ташкил этилган бўлиб, 300 га яқин иқтидорли ҳаваскор ёшлар малакали устозлар томонидан таълим олмоқда. 

Бугун Болалар мусиқа ва санъат мактабида бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ва жамоаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди,  унда ўқувчилар ўз дастурларини моҳирона ижро этишди. концерт дастурига ўқувчиларнинг оналари ҳам таклиф этилиб, алоҳида эътибор кўрсатилди. Тадбир сўнгида барча тўгарак қатнашчилари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шу куни вилоят болалар қўғирчоқ театри туманимизга ташриф буюриб, болажонлар эътиборига "Карвонсарой" номли эртак томошасини ҳам намойиш этдилар.