Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

×

 2023-05-15 14:47:04    228

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги бир қатор умумтаълим мактаблари ҳамда "Турон одоб-илм" хусусий мактабидаги ўқувчи ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги бош мутахассиси, туман маънавият ва маърифат маркази, имом хатиблар ва тегишли соха вакиллари иштирок этдилар.

Суҳбат давомида дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган, мафкуравий курашлар кескин тус олаётган бир даврда фикрга қарши - фикр, ғояга қарши - ғоя, жаҳолатга қарши фақатгина маърифат билан курашиш зарурлиги, ахборот хуружларидан огоҳ бўлиш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, Ислом - инсонпарварлик ва бағрикенглик дини экани, Она ватанимизни асраб-авайлаш, доимо огоҳ ва ҳушёр яшаш лозимлиги урғуланди.

Суҳбат сўнгида ўқувчилар учун махсус видеофильм намойиш этилди. Ушбу тадбирлар жойларда давом эттирилмоқда.