Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Оналарга эҳтиром” фестивалининг туман босқичи ғолиблари тақдирландилар

×

 2023-05-16 19:09:31    182

PDF yuklash
Chop etish


Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимизда ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали Фурқат туманидаги барча маҳаллаларда, ташкилот, муассасаларда кўтаринки руҳда ўтказилди. Фестивал доирасида турли кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкилланиб, дунёдаги энг улуғ зот – Оналаримизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Туман бўйлаб фестивал доирасида турли номинациялар бўйича ўтказилган кўрик-танловлар якунланиб, ғолиблар аниқландилар.

Бугун “Тарона” тантаналар мажмуасида номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Ташриф буюрган оналар гуллар билан қарши олинди. 

Секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирни Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов очиб, вилоят ҳокими ташаббуси билан ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали юртдошларимиз қалбида оналарни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш туйғуларини янада оширишда катта аҳамият касб этганини таъкидлади. “Оилани ҳам, маҳаллани ҳам бирлаштириб, юртимизга файз-барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-оқибат, нафосат, эзгулик нури билан чороғон қиладиган Сиз – онахонларни эъзозлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир”, - деди туман ҳокими ўз сўзида.

Тадбир давомида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари фестивалнинг туман босқичида турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган оналарга диплом, қимматбаҳо савғалар ва гулдасталар топширдилар.

Барча оналар қатори табаррук 104 ёшни қаришилаган Инобатхон она юртимизга тинчлик, дастурхонларга тўкинлик тилаб, дуога қўл очдилар.

Тантанали тадбир давомида мўътабар онахонларга бағишланиб,  янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бағишлади.