Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Марғилонда ўтказилган "Оналарга эҳтиром" фестивали ғолиблари ичида фурқатлик Дилфузахон Қодирова ҳам бор

×

 2023-05-22 08:33:36    156

PDF yuklash
Chop etish


Бу йил вилоятимизда учинчи бор ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг якуний вилоят босқичи доирасида Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да катта байрам дастури ташкил этилди.

Боғ ҳудудидаги амфитеатр вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 1,5 минг нафардан зиёд мўътабар онахонлар ҳамда аёлларни ўз бағрига жамлади.

“Оналарга эҳтиром” фестивали якуний босқичи шодиёнасини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди.

Фарғонада ўтказиб келинаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали, миллий қадриятларимизни сақлаб қолиш йўлида қилинаётган катта қадам эканини қайд этган Озодбек Назарбеков, Туризм ва маданият вазири сифатида ушбу фестивални республика миқёсида ташкил этиш, “Оналарга эҳтиром” байрами ҳар бир маҳаллагача кириб боришини таъминлаш учун ҳаракат қилишини билдирди.

Фестиваль доирасида 12 та номинацияда вилоят миқёсида ғолиб бўлганларга мукофотлар топширилди. 1-ўрин эгаларига музлаткич, 2-ўринни эгаллаганларга кир ювиш машинаси, 3-ўрин соҳибларига телевизор совға қилинди.

Барча ўрин эгалари вилоят ҳокимининг фахрий дипломи билан тақдирланди.

Фурқат туманидан иштирок этган туман Маданият ва туризм бўлимида фаолият олиб бораётган устоз санъаткор - Дилфузахон Қодирова "Оналарга аталган энг яхши дил изҳори" номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Тантанали тақдирлаш маросимида жонли ижрода онажонларга бағишланган қўшиқ ижро этиб, барча йиғилганларнинг олқишига сазовар бўлди.

Муножот Йўлчиева, Абдуҳошим Исмоилов, Илҳом Иброҳимов, Зулайҳо Бойхонова, Алишер Файз, Абдужалил Қўқонов, Муҳсинбек Мўминов, Зиёда Қобулова каби кўплаб таниқли санъаткорлар иштирокида куй-қўшиқлар, шунингдек вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган "Она" мавзусидаги саҳна кўринишлари байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.

“Оналарга эҳтиром” фестивали Марғилон узра порлаган ранг-баранг ва ёрқин мушаклар билан якунланди.