Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОАВ вакиллари, маҳаллий блоггерлар иштирокида Фурқат туманида ёшлар етакчиларининг фаолияти, улар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан пресс-тур ташкилланди

×

 2023-05-23 12:03:10    131

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқдас

Туман раҳбари иштирокида бошланган пресс-турда дастлабки манзил Ҳайит маҳалла фуқаролар йиғини бўлди.

Маҳаллада туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов ушбу ҳудуддаги ёшлар билан учрашди.




Учрашув давомида ёшлар томонидан ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, контракт пулларини тўлаш каби 20 га яқин мурожаат ва таклифлари билдирилди.

Туман раҳбари ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ҳамда масъулларга ушбу мурожаатларни тезкорлик билан  ҳал этиш юзасидан кўрсатма берди.

Шунингдек, ҳар бир сайёр қабул, учрашувларда ёшлардан тушган мурожаатларни назоратга олиш, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмаслигини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Қувонарлиси, ҳудуд ёшлари боқимандаликка берилмагани, аниқ мақсад билан олдинга интилаётгани тахсинга сазовор.




Ҳайит маҳалла фуқаролар йиғинида 3558 нафар аҳоли истиқомат қилса, шундан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 816 нафарни ташкил этади. Ёшлар етакчисининг ташаббуси билан маҳаллада ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида стол теннис анжомлари, "Workout", кўча китобхонаси ташкил этилган.




Ҳайит МФЙ ёшлар етакчиси Раҳматали Турдалиев фаолияти давомида 10 нафар ёшларнинг контракт тўловининг қонунда белгиланган қисми "Ёшлар жамғармаси" орқали тўлаб берилди. 1 нафар ёшга субсидия асосида инкубатор аппарати олиб берилиши натижасида 2 та иш ўрни яратилди. Шу кунга қадар 4 марта 150 донадан жўжа очиришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан 5 нафар ёшларга  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 86 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши ҳисобига 8 та иш ўрни яратилди.






Туман ҳокими учрашувдан сўнг маҳаллада ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, Ҳайит МФЙ ёшлар етакчиси Раҳматали Турдалиевнинг фаолиятини юқори баҳолади. Ёшлар етакчисига фаолияти давомида керакли маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтди.