Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 93 фоизга чиқарилади

×

 2023-05-23 12:08:02    192

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, халқимизга муносиб турмуш тарзини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Фурқат тумани сув таъминоти корхонаси раҳбари Жаҳонгир Таджибаев, журналист ва блоггерлар ҳамда сув таъминоти корхонаси ходимлари иштирок этди.



Матбуот анжуманида ушбу соҳада йиғилиб қолган кўп йиллик тизимли муаммоларни ҳал этиш, ичимлик суви таъминотини такомиллаштириш, аҳолининг кундалик турмушида муҳим бўлган коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.




Туманда ахолини  тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида 2022-йил давомида 88.65 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. Жумладан “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 20.4 км, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ томонидан  4.5 км, туман хокимлигининг махаллий маблағлари хисобидан 33.4 км, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 4.5 км, Вазирлар Маҳкамасининг 435-сонли қарори асосида 2 км, ахоли ва хашар йўли билан 23.85 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. Ушбу ишлар натижасида туман ахолисининг 88.6% тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 15.13 км ичимлик сув тармоқлари тортилди.. Жумладан сифатида  Президентимизнинг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарорига кўра аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Истиқлол” МФЙда 4 км, “Ардахшон” МФЙда 1.5 км, “Болтакўл” МФЙда 1.5 км, “Полвонтош” МФЙ 2.2 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. Бундан ташқари ахоли ичимлик сув таъминоти қийин худуд “Шойимбек” МФЙ Булоқбоши ва Гулистон кўчаларидаги мавжуд сув қудуғини қайта таъмирланиб, 1 км ичимлик сув тармоқлари тортилди.

Туман ахолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида йилнинг иккинчи ярмида давлат дастурлари доирасида “Калдушон" МФЙ ҳудудидаги 11 та кўчаларга 4 млрд. 200 млн. сўм маблағ эвазига 17 км. ичимлик сув тармоғи, 2 та сув минораси, 2 та сув қудуғи 2 та сув насос ўрнатиш, ”Шунқор” МФЙ ҳудудида 3 млрд. 220 млн. сўм маблағ эвазига 15.5 км. ичимлик сув тармоғи, 2 та сув минораси, 1 та сув қудуғи, 1 та қудуқ таъмирлаш, 2 та сув насос ўрнатиш, “Чеккўприк” МФЙда 2 млрд. 151 млн. сўм маблағ эвазига 11.5 км. ичимлик сув тармоғи, 1 та сув минораси, 1 та сув қудуғи 1 та сув насос ўрнатиш режалаштирилган. Бугунги кунда жараён давом эттирилиб, қазиш, тармоқ трубалари ўрнатиш, монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишичи, тегишли давлат дастурлари асосида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 93 фоизга чиқариш режалаштирилган.