Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Собиқ мактаб битирувчиси ўзи ўқиган мактаб ўқувчилари учун компьютер жамланмаларини ҳадя қилди

×

 2023-05-25 10:42:32    155

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани "Калдушон" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 21-сонли умумтаълим мактабида 75 нафар малакали ўқитувчилар мактаб атрофидаги 4 та қишлоқнинг 950 нафар ёшларига таълим тарбия бериб келмоқда.

Ушбу мактаб 1989 йил қурилган бўлиб, 2009 йилда жорий таъмирланган. Ўтган йили "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг биринчи босқичида мактабнинг моддий-техника базасини ривожлантириш таклифи 3635 та овоз билан ғолиб дея топилган эди. Мазкур тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан жами 212 млн. сўм маблағ эвазига мактаб учун 4 та компьютер, 2 та принтер, 2 та проектор ва бошқа керакли жиҳозлар олинган.


2022 йилда ушбу мактаб битирувчиларининг 29 нафари олий таълим даргоҳларига ўқишга қабул қилинган. Мактаб жамоаси жорий йилда ҳам ушбу кўрсаткични оширишни мақсад қилиб олган.


Қувонарлиси ушбу мактабнинг собиқ битирувчилари доимий равишда мактабнинг бадиий адабиётлар фонди, ўқувчилар учун зарур бўлган жиҳозлар, инвертарлар билан таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.


Бугун 21 мактабнинг собиқ битирувчилардан бири Нуриддин Қодиров мактаб ўқувчиларининг замонавий билимларга бўлган қизиқишларидан келиб чиқиб, 4 дона замонавий компьютер жамланмаларини ҳадя қилди.


Эътиборли томони шундаки, туманимиздаги барча таълим муассасасининг собиқ битирувчилари ҳам ўз мактабларининг моддий-техника базасини бойитишга, ўқувчи-ёшларимизнинг таълим-тарбия олишларига янада қулай шарт-шароитлар яратишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.