Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ислоҳотлар амалда|Ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан 60 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди
2023-05-31 17:39:54 233
Ҳоким ёрдамчиларининг зиммасида энг аввало ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш, ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ажратиш каби масалалари юклатилган. Шунингдек ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашади.
“Қўқонбой” маҳалласида 615 та хонадон, 1351 та оилада 4704 нафар аҳоли истиқомат қилади.
"Қўқонбой" маҳаласи ҳоким ёрдамчиси, Рахмонжон Рўзматовнинг таъкидлашича маҳаланинг асосий драйверлари тикувчиликка мослашган. Жорий йилда маҳаллада 26 нафар аҳоли доимий иш билан, 34 нафари ўз-ўзини банд қилиш орқали иш билан таъминланди. 15 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунар ўрганиши учун ўқишга йўналтирилди. Шундан 42 нафар фуқарога 780 млн сўм кредит маблағлари ажратилди. 7 нафар фуқароларнинг томомрқадан унумли фойдаланишлари учун субсидия 1 сотихдан иссиқхонлар қуриб берилди.
Шунингдек маҳаллаларнинг ўзида ҳам тикувчилик йўналишида кооперациялар ташкил қилиниб, 3 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.