Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Темир дафтар"га киритилган 2 нафар, "Аёллар дафтари"га киритилган 38 нафар хотин-қизларга меҳнат анжомлари берилди

×

 2023-06-01 20:42:59    147

PDF yuklash
Chop etish


Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида улар ана шу йўсинда ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун ҳам "Темир дафтар"га киритилган 2 нафар, "Аёллар дафтари"га киритилган 38 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 май кунги 252-сонли (https://lex.uz/ru/docs/6002834) қарорига асосан субсидия ажратилиб, замонавий тикув машиналари беғараз топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда,  туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 

Учрашувда туман раҳбари томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш, кундалик ташвишларининг барҳам топиши юзасидан белгиланган тадбирлар жойларда давом этиши ҳақида таъкидланди. 

Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.