Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами кенг тантана қилинди

×

 2023-06-02 16:09:43    154

PDF yuklash
Chop etish


"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни нишонланади.

Ўзбек халқи ҳам азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Бугун ҳам Ўзбекистонда байрам. Зеро, болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини барча ўсиб келаётган болажонларга айниқса, муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига ишонч уйғотишдир.

Бугун Фурқат туманида ҳам ушбу сана муносабати билан тумандаги Ғунча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган болалар оромгохида туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси ҳамкорлигида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирга мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг фарзандлари таклиф этилди. Эртамиз давомчилари бўлган болажонларнинг бугунги қувончига туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шерик бўлди.

Тадбирда иштирок этган 300 нафарга яқин болажонларга туман ҳокимлиги ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмасининг байрам совғалари улашилди. Байрам тадбирида соҳа вакиллари ва болажонлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар,  эртакнамо дастурлар намойиш этилиб, байрамона дастурхон атрофида болажонларнинг кўнгиллари шод этилди.