Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Бекобод"да 5 000 метр ёзда чанг, қишда лой кўчалар текис ва равон бўлди

×

 2023-06-12 18:14:52    190

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан Фурқат туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари жадал давом эттирилиб, аҳоли муаммолари бирин кетин ҳал этилмоқда.

"Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол - 1727, Сайилгоҳ - 323, Шодлик - 1131, Наврўз - 666, Мирзо Улуғбек - 276, Қўрғонча - 637, Гузар - 187 кўчаларининг асфальтланиши натижасида, мазкур кўчаларнинг ички йўллари текис ва равон ҳолатга келтирилди. 

Ушбу кўчаларнинг аксарида мактаб, мактабгача таълим муассасаси, тиббиёт пунктлари, аҳоли дам олиш маскани ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган бўлиб, ўқувчилар, дам олувчилар қатнови кўплаб кузатилади. Мазкур ички йўлларнинг асфальтланиши ва равон ҳолатга келтирилиши аҳоли учун чинакам қулайлик яратмоқда.