Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Қўқонбой" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўллар равон бӯлмоқда

×

 2023-06-15 08:44:02    204

PDF yuklash
Chop etish


"Қўқонбой" маҳалла фуқаролар йиғинида 615 та хонадонда 4 704  нафар аҳоли истиқомат қилади. 

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йилги биринчи босқичида маҳалланинг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари 3 908 та овоз билан ғолиб деб топилган эди.

Айни кунларда, ташаббус натижасида маҳалланинг Узумзор кўчаси-400 метр, Чароғон кўчаси-300 метр, Султонобод кўчаси-300 метр, Сой бўйи кўчаси-250 метр, Биродарлик кўчаси-250 метр, Истиқлол кўчаси-750 метр, Қорасув кўчаси-750 метр, жами 3000 метр ички йўллари астфальтланмоқда.

Бундан ташқари, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида маҳалланинг 2800 метр ички йўллари астфальтланган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан "Қўқонбой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 275,3 млн маблағ эвазига 18-умумтаълим мактабига олиб борувчи 1,180 км узунликдаги пиёдалар йўлаги қуриб битказилди.

Маълумот ўрнида: "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йил биринчи босиқичида туманимизда дастлаб 4 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлиб, Давлатимиз раҳбарининг 10 апрел куни имзолаган қарори билан, 2023 йил феврал–апрел ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган туманимиздан қўшимча 11 та лойиҳа, жами 15 та лойиҳага 16 млрд. 894 млн. сўм маблағ йўналтирилди.