Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббус натижаси амалда |"Шойимбек" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6000 метрдан зиёд ички йўллар равон бӯлмоқда
2023-06-21 08:16:07 205
"Шойимбек" маҳалла фуқаролар йиғинида 1015 та хонадонда 4798 нафар аҳоли истиқомат қилади.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йилги биринчи босқичида маҳалланинг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари 3 908 та овоз билан ғолиб деб топилган эди.
Айни кунларда, ташаббус натижасида маҳалланинг Шойимбек, Ёшлар, Булоқбоши, Ишонч, Амирсой, Гулистон, Юқори Шойимбек кўчаларининг жами 2700 метр ички йўллари астфальтланмоқда.
Бундан ташқари, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида маҳалланинг 3655 метр ички йўллари астфальтланган эди.
Маълумот ўрнида: "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йил биринчи босиқичида туманимизда дастлаб 4 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлиб, Давлатимиз раҳбарининг 10 апрел куни имзолаган қарори билан, 2023 йил феврал–апрел ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган туманимиздан қўшимча 11 та лойиҳа, жами 15 та лойиҳага 16 млрд. 894 млн. сўм маблағ йўналтирилди.