Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш олтинчи сессиясида бир қатор ташкилий масала кўриб чиқилди
2023-06-23 17:31:01 194
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш олтинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, бир қатор ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра;
Танибердиев Музаффаржон Муробович - тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи,
Хошимов Жаҳонгир Рустамалиевич - тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи ловозимига тайинлаш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори тасдиқланди.
Подполковник Ходжаев Акмалжон Икромович туман ички ишлар бўлими бошлиғи,
Санаев Ғайратжон Давронович туман адлия бўлими бошлиғи сифатида таништирилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-57-сонли қарори ижроси тўғрисида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Рауфжон Хамдамовнинг тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш лойиҳалари тўғрисида таклифлари тингланди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтиомий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.