Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қурбон ҳайити арафасида "Ёшлар дафтари"га киритилган 2 нафар, "Аёллар дафтари"га киритилган 41 нафар хотин-қизларга меҳнат анжомлари берилди
2023-06-28 10:04:44 178
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида улар ана шу йўсинда ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.
Бугун ҳам "Ёшлар дафтари"га киритилган 2 нафар, "Аёллар дафтари"га киритилган 41 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 май кунги 252-сонли қарорига асосан субсидия ажратилиб, замонавий тикув машиналари беғараз топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар иштирок этди.
Учрашувда туман раҳбари томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш, кундалик ташвишларининг барҳам топиши юзасидан белгиланган тадбирлар жойларда давом этиши ҳақида таъкидланди.
Масъулларга маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.