Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкилланди

×

 2023-07-05 18:17:53    233

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар бугун Фурқат туманида бўлдилар.

Фурқат тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудидаги “Темирйўлчи” кичик саноат зонасида “Мастона бўстони” МЧЖ тмонидан барпо этилган ун ишлаб чиқариш корхонаси тантанали тадбир билан ишга туширилди.



Бугун очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев  туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари, журналистлар, маҳаллий блоггерлар иштирок этди.



Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ташкил этилган ғаллачилик кластерлари қаторидаги “Фурқат дон кластери” тизимида бўлган янги корхонанинг лойиҳа қиймати 4,4 миллион доллар бўлиб, у тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2 босқичда амалга оширилди. Дастлаб 54 та янги иш ўрни яратилган бўлса, айни кунда доимий иш ўринлари сони 105 тага етди.


Корхона Туркиянинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 45 минг тоннани ташкил этади. Ҳозирда маҳсулотлар асосан ички бозорга чиқарилмоқда ва ишлаб чиқариш янада кенгайтирилиб, қарийб 3 миллион долларлик экспортни йўлга қўйиш мақсад қилинган. Корхона қошида уруғчилик йўналишида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш учун уруғчилик мини заводи ҳам жой олган.



Тадбирда сўз олганлар томонидан юртимизда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити туфайли фарғоналик тадбиркорлар ҳам фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётгани алоҳида қайд этилди.

 

Кенг жамоатчилик ва нуронийлар иштирокида рамзий тугма босилиб, янги корхона ишга туширилди ва меҳмонлар бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Ўтказилган пресс-тур давомида журналист ва блогерлар учун корхонани ривожлантиришнинг навбатдаги босқичида 1 гектар ҳудудда Германия технологияларидан фойдаланган ҳолда асосан кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган клейковина ишлаб чиқариш, шунингдек, спирт ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича амалга оширишга киришилаётган, умумий қиймати 62 миллиард сўм бўлган лойиҳа тақдимоти ҳам ўтказилди.