Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 1 Users Statistics phone helpline


Ташаббус натижасида Кармакдаги икки минг метрдан зиёдроқ асосий кўча кенг ва равон бўлди

×

 2023-07-12 13:12:49    169

Download pdf
Print out


Фурқат туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Тумандаги "Кармак" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йил биринчи мавсумида фаол иштирок этиб, 17 108 та овоз билан ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 

Маҳаллага олиб кирувчи асосий йўлнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган  муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.

Айни кунларда маҳалладаги Мустақиллик кўчасининг 2000 метрдан зиёдроқ ички йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилди.

Мазкур кўчаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари олиб борилаётган ишлардан мамнунлигини билдиришмоқда.