Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фермер хўжаликни юритиш билан боғлиқ хабар юзасидан Расмий муносабат
2023-07-17 21:55:56 216
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фермер хўжаликни юритиш билан боғлиқ хабар юзасидан
Расмий муносабат
Ўтган 2022 йилда тумандаги Фурқат келажаги массивида жойлашган "БК боғу баҳор" Ф/Х ўз хоҳишига асосан узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиб келаётган ер майдонининг маълум қисмини захирага қайтариш тўғрисида ариза киритган. Туман ҳокимлигининг алоқа хати ҳамда тегишли норматив ҳужжатларга асосан вилоят ҳокимининг 2022 йил 15 мартдаги қарори билан 10.34 га ер майдонини захирага қайтариш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган. Амалдаги қонун хужжатларига кўра, захирага қайтарилган ушбу экин ер майдони очиқ танловга қўйилган.
Фурқат тумани Ҳайит МФЙда яшовчи фуқаронинг вилоят ҳокимининг ушбу мазмундаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича Фарғона туманлараро маъмурий судида иш юритилган. Судга кўра, ғалла ҳосилини йиғиштиришни ва электрон танлов ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги талаби қаноатлантиришдан рад этилган.
Суднинг мазкур ажримини бекор қилиш юзасидан берилган апелляция шикояти мурожаатчиларнинг талаби билан бир неча марта кейинги кунга қолдирилган ва кейинчалик мурожаатчиларнинг аризаси асосида апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. Вилоят ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ариза Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад этилган.
Бугунги кунда аризачиларда ушбу суд қарорига нисбатан апелляция шикояти келтириш борасида муддат мавжуд.