Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбошимчалик билан қурилган пойдевор бузилди

×

 2023-07-20 11:39:25    239

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, фуқаролик кодексига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида шунингдек, иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилиш уй-жой, бошқа бино, иншоот, ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқи ололмайди. Ўзбошимчалик билан иморат қуриши натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Жумладан, ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг   23.06.2023 йилги қарорига асосан Фурқат тумани, Полвонтош МФЙ. "Оқ олтин” қишлоғида жойлашган "Ибодат Қодир" боғдорчилик фермер хўжалиги фойдаланувидаги ер майдонига фуқаро О.Қ. томонидан бино иншоот қуриш учун ўзбошимчалик билан қурилган пойдевор жавобгар О.Қ. томонидан ёки унинг ҳисобидан буздириш кўрсатилган. 

Бюронинг Фурқат тумани бўлими томонидан жавобгар шахс билан олиб борилган тушунтириш ва огохлантиришлар натижасида, 15.07.2023 йил куни қарздор томонидан ўзбошимчалик билан қурилган пойдеворларни  буздирилиши таъминланди.

МИБ Фурқат тумани бўлими