Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Қўқонбой"да “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг орттирилган қисми ҳисобидан қўшимча 400 метрга яқин ички йўллар астфальтланди

×

 2023-07-20 11:42:33    210

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йилги биринчи босқичида "Қўқонбой" маҳалла фуқаролар йиғинининг ички йўлларини астфальтлаш ташаббуси 3 908 та овоз билан ғолиб деб топилиб, ажратилган маблағ эвазига, 3000 метр ички йўллари астфальтланган эди.

Эътиборли томони шундаки, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлиги сабабли ажратилган маблағлардан орттирилган қисми ҳисобидан қўшимча равишда Узумзор, Сойбўйи, Қорасув, Истиқлол кўчаларининг 400 метрга яқин ички йўллари астфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида маҳалланинг 2800 метр ички йўллари астфальтланган эди.

Жойларда мавжуд муаммоларнинг айнан фуқароларнинг талаб ҳамда таклифлари асосида ҳал этилиши жамоатчилик назоратининг кучайишига хизмат қилади.

Маълумот ўрнида:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан "Қўқонбой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 275,3 млн маблағ эвазига 18-умумтаълим мактабига олиб борувчи 1,180 км узунликдаги пиёдалар йўлаги қуриб битказилган.