Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Ободлик, тоза ва покизалик бизнинг олийжаноб халқимизга хос фазилат | Туманимиз бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

×

 2023-07-25 18:23:17    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизда ободлик, тоза-озодалик энг муҳим амаллардан ҳисобланади. Чунки поклик бор жойда файз-барака, унум бўлади. Умумхалқ ҳашарлари эса азалий қадриятларимиз бардавомлигини таъминлайди. Энг муҳими, ҳашар аҳоли ўртасида ҳамжиҳатликни, инсонпарварликни мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигини 32 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида Фурқат туманида ҳам барча қишлоқ ва маҳаллаларда кенг қамровли ободонлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, ҳовлилар атрофи, зиёратгоҳ ва қабристонлар, сайилгоҳларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Катта-ю кичик аҳоли вакиллари ушбу эзгу тадбирда фаол қатнашмоқда.