Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Президент қарори амалда | 709 нафар ўқувчилар таҳсил олаётган мактаб учун янги спорт зал қуриб битказилди

×

 2023-07-25 21:12:00    137

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан Фурқат туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари жадал давом эттирилиб, аҳоли муаммолари бирин кетин ҳал этилмоқда.

"Кичик янги" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 14-мактаб 1970 йил қурилган бўлиб, 2009 йил капитал реконстркуциядан чиқарилган. Мактабда 709 нафар ўқувчилар 53 нафар малакали ўқитувчилардан таҳсил олмоқда. Бироқ шу кунга қадар ўқувчилар учун спорт зали мавжуд эмас эди.

Ушбу қарорга асосан янги спорт зал қуриш учун 1 млрд 750 млн сўм маблағ ажратилиб, спорт зал қуриб битказилди. Янги ўқув йилига қадар спорт зал тўлиқ жиҳозланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.