Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АЛИМЕНТДАН ВОЗ КЕЧСА, ҚАЙТА АРИЗА БЕРА ОЛМАЙДИМИ
2023-07-31 11:52:00 408
Савол: Мен алиментдан воз кечганман. Ҳозирги кунда алимент ундирсам бўладими?
Жавоб: Сиз бемалол қайта мурожаат қилишингиз мумкин.
Олий суди Пленумининг 29.07.2016 йилдаги 11-сон “Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 23-бандига кўра судларнинг эътибори, алимент ундириш ҳақидаги иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши ёки тарафлар келишув битими тузиши муносабати билан иш юритиш тугатилишига, агар бу боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид бўлмаса, йўл қўйилади.
Ҳолат ўзгарганда, даъвогарнинг алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга қайта мурожаат қилиши истисно этилмайди.
Юқоридаги қоидага кўра Сиз алимент ундириш бўйича қайта мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими